Арманистон-Озарбайжон можаросининг кучайиши юзасидан ҚР ТИВ баёноти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон-Озарбайжон можаросининг кучайиб бориши муносабати билан баёнот берди, деб ёзади Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига асосланиб.

«Қозоғистон Республикаси 2020 йил 27 сентябрда Тоғли Қорабоғда Арманистон-Озарбайжон можаросининг авж олганидан чуқур хавотирда.

Биз дўст Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикасини вазиятни барқарорлаштириш учун барча чораларни кўришга, куч ишлатишдан тийилишга ва муаммони музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирамиз.

Биз ушбу можарони халқаро ташкилотлар орқали тинч йўл билан ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрмиз. Осиёда ҳамкорлик ва ишонч мажлиси ташкилотининг амалдаги раиси сифатида Қозоғистон Кенгашнинг ишонч чоралари пакетидан фойдаланишни таклиф қилади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар