Aрктикада янги рекорд даражадаги исиш ҳарорати расман эълон қилинди
15 Декабрь 11:58

Aрктикада янги рекорд даражадаги исиш ҳарорати расман эълон қилинди

NUR-SULTAN. Кazinform - Жаҳон метеорология ташкилоти Aрктикада янги рекорд ҳароратни расман тан олди – Цельсий бўйича 38 даража. Халқаро ташкилот экспертларининг қайд этишича, ўтган ёзнинг катта қисмида Сибирнинг Aрктика минтақасида ўртача ҳаво ҳарорати меъёрдан 10 даража юқори бўлган. Бу ҳақда Kazinform БМТ ахборот хизматига таяниб хабар беради.

«Бугун эрталаб Жаҳон метеорология ташкилоти Россиянинг Верхоянск шаҳрида Aрктикадаги ҳарорат Цельсий бўйича 38 даража ёки Фаренгейт бўйича 100,4 даража иссиқ эканлигини тан олди. У ўтган йилнинг 20 июнида рўйхатга олинган», — деди Жаҳон метеорология ташкилоти матбуот котиби Клэр Нуллис.

«Бу рекорд глобал исишнинг яққол далилидир», - деди таниқли британиялик иқлимшунос, ЖСТ қўмитаси аъзоси Фил Жонс.

Верхоянск Aрктика доирасидан 115 км шимолда жойлашган. Метеорологик кузатув станциясида узоқ давом этган Сибир иссиқ тўлқини пайтида Aрктикадан кўра Ўрта ер денгизи ҳароратининг янги рекорди қайд этилди. Ҳарорат мониторинги 1885 йилдан бошлаб Саха Республикасининг (Якутия) шимолий қисмида жойлашган Верхоянскдаги метеорологик станцияда олиб борилади.

Ташкилот мутахассисларининг қайд этишича, Сибирнинг Aрктика минтақасида ёзда юқори ҳарорат ёнғинлар кўпайишига ва денгиз музларининг оммавий эришига олиб келган. Aрктика исиши 2020 йилни тарихдаги энг иссиқ уч йилдан бирига айлантирди.

Фото: тwitter.cоm/тiksinews

Янгиликлар

Архив