Аризона губернатори денгиз контейнерларидан чегара девори қурмоқда

None
WASHINGTON. Кazinform - Чегара тўсиғини қуриш ташаббуси АҚШ-Мексика чегарасига рекорд миқдордаги муҳожирлар келган бир пайтда пайдо бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири BBC Newsга таяниб.

Йил бошидан бери АҚШ-Мексика чегарасида икки қаватли контейнерлар ва тиканли симлардан тўсиқ қуриш ишлари олиб борилмоқда. Тўсиқ қабила ва федерал ерларни ноқонуний кесиб ўтганлиги сабабли лойиҳа танқид қилинди. Аризона штатининг Санта-Круз округи шерифи Дэвид Хэтэуэй қурилиш бригадалари ўз ҳудудига етиб борса, уларни ҳибсга олишни режалаштираётганини айтди.

Лойиҳага, шунингдек, тузилма маҳаллий ҳайвонлар турлари ва минтақадаги табиий сув тизимлари учун хавф туғдиришини таъкидлаган экологик гуруҳларнинг норозиликлари ҳам таъсир кўрсатди.

Бироқ лойиҳани қўллаб-қувватловчилар бор, масалан, қўшни Кочис округи шерифи, улар бу чора жиноят ва ноқонуний миграциянинг олдини олади, деб ҳисоблайди.

Бўлажак Аризона губернатори Кэтлин Хоббс бу тўсиқга қарши чиқди, аммо у 2023 йил 5 январдаги инаугурациясидан кейин контейнерларни олиб ташлашни режалаштиряптими ёки йўқми, номаълум. У илгари кам таъминланган аҳоли учун арзон уй-жой вариантларини яратиш учун контейнерлардан фойдаланмоқчи эди, бироқ кейинчалик у барча вариантларни кўриб чиқаётганини таъкидлади, аммо структурани демонтаж қилиш нархи номаълум.

АҚШ-Мексика чегарасига рекорд миқдордаги муҳожирлар келиши фонида чегарадаги тўсиқлар бўйича баҳслар қизийди.

2022 йилда чегарада 2,38 миллион муҳожир ушланган, бу ўтган йилга нисбатан 37 фоизга кўпдир.

Бир қанча штат расмийлари президент Жо Байден маъмуриятининг миграция сиёсатини танқид қилди. Аввалроқ Техас, Аризона ва Флорида муҳожирларни демократлар етакчилик қиладиган штатларга кўчириш ташаббусини эълон қилган эди.

Фото: bbc.cоm

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар