Аргентинада ҳалокатли ёнғин туфайли мамлакатнинг ярми электрсиз қолди

None
BUENOS-АIRES. Кazinform – Аргентина ҳудудининг ярмидан кўпи ёнғиндан кейин электр таъминотисиз қолди, деб хабар бермоқда Кazinform BBC Newsга таяниб.

Нафақат пойтахт Буенос-Айрес, балки бошқа йирик шаҳарлар, қишлоқлар ҳам қоронғуликда қолиб кетди.

Ёнғин очиқ майдонда бошланган, қирғоқ бўйидаги электр тармоқларини қамраб олган ва атом электр станциясини ишдан чиқарган. Аргентинада кучли жазирама ва қурғоқчилик пайтида электр қуввати ўчиб қолди. Жанубий Америка мамлакатларида ёз фасли бўлгани учун мамлакатнинг бир қанча жойларида ҳаво ҳарорати доимий равишда 35 даражадан юқори.

Иссиқлик ва электр таъминотидаги узилишлар туфайли бир қатор вилоят мактабларида дарслар тўхтатилди, корхоналар ёпилди. Электр узилишларидан жабр кўрган кўплаб аҳоли кондиционер ва музлатгичсиз. Йирик шаҳарлар энг кўп зарар кўрмоқда: Буенос-Айресда 150 минг киши ҳали ҳам электрсиз қолиши мумкин.

Энергетика вазирлиги тез орада электр энергияси етказиб берилишини маълум қилди. Бу Аргентинада тез-тез содир бўлади.

Фото: AFP


Сўнгги хабарлар