Аргентинада Абай кўчаси ва «Қозоғистон Республикаси» майдони очилди

Фото: None
ROSARIO. Кazinform – Аргентинада Абай кўчаси ва «Қозоғистон Республикаси» майдони очилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида қозоқ шоири, мутафаккири ва миллий адабиёт асосчиси Абай Кунанбайули номидаги кўча, шунингдек, Росарио шаҳридаги «Қозоғистон Республикаси» майдонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қозоғистоннинг Бразилиядаги Элчиси ва Аргентинадаги Элчиси вазифасини бажарувчи Болат Нусупов иштирок этди.

Элчи Болат Нусупов мамлакат раҳбариятининг миллий онгни, ўз маданий кодини асраб-авайлаш, маданий ютуқларни, жумладан, хорижда тарғиб этиш борасидаги ташаббусларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Абай ва Қозоғистон ХХI асрда» ва «Абай – маънавий ислоҳотчи» мақолаларида асосида Абайнинг қозоқ маданияти ривожидаги ўрни ва меросининг замонавий жамият учун аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, Қозоғистоннинг Росариодаги Фахрий консули Густаво Гутиерес Қозоғистон халқининг Абай шахсига бўлган аҳамиятини қайд этиб, Абай жаҳон маданияти учун Шекспир, Гёте, Пушкин ёки Мольер каби қадрли эканини таъкидлади. Г.Гутиереснинг сўзларига кўра, Абай кўчасининг очилиши аргентиналикларга қозоқ халқининг тарихи ва анъаналари билан яқиндан танишиш учун қўшимча имконият яратади.

«Тадбирлар Алмати ва Росарио ўртасидаги 2019 йил ноябрида имзоланган меморандум асосида ўрнатилган биродарлик муносабатлари доирасида ўтказилди», - дейилади Қозоғистон ТИВ хабарида.


Сўнгги хабарлар