Ҳарбий денгизчилар Каспий денгизи акваториясида қидирув-қутқарув машқларини бажаришди
12 Июнь 11:05

Ҳарбий денгизчилар Каспий денгизи акваториясида қидирув-қутқарув машқларини бажаришди

NUR-SULTAN. Кazinform - Каспий денгизининг Қозоғистон секторида қидирув-қутқарув ишлари бўйича махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Машқ режасига кўра, денгиздаги кеманинг дизель генераторида ёнғин содир бўлган. Ёнғин туфайли кема электрдан бутунлай узилган ва асосий двигателлар ишдан чиққан. Тимсиз душманни фуқаролик кемасининг ўт ўчириш бригадаси тўхтата олмайди.

Ҳарбий-денгиз флоти ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, Миллий хавфсизлик қўмитасининг Манғистау вилояти чегара хизмати бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмаларининг кема ва катерларининг қўшма чора-тадбирлари ўтказилди.

Биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ҳалокатга учраган кеманинг йўналиши аниқланиб, ёнғин ўчирилди. Кема яқин атрофдаги портга шатакка олиб етказилди.

– Қидирув-қутқарув ишларини олиб боришда қўшма операцияларни ташкил этиш бўйича ўтказилган машғулотлардан асосий мақсад амалга оширилди. Бундай ўқув машғулотларини ўтказиш амалиёти давом этади, – деди ҳарбий-денгиз базаси қўмондони жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари, капитан Бауржан Муратули.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив