Ҳар йили зўравонлик натижасида миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлади - БМТ
21 Июнь 10:15

Ҳар йили зўравонлик натижасида миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлади - БМТ

NUR-SULTAN. Кazinform - Дунёда ҳар учинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади. Ҳар йили 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган ҳар иккинчи бола турли хил зўравонликларга дучор бўлади. 20 ёшгача бўлган 120 миллион қиз беихтиёр жинсий алоқага киришади. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг мустақил эксперти Тлаленг Мофокенг ҳисоботида айтилди, дея хабар беради Кazinform БМТ янгиликлар сайтига таяниб.

Тлаленг Мофокенгнинг сўзларига кўра, зўравонлик кўп шаклларда бўлади: масалан, пандемия даврида яккаланиб қолиш натижасида кучайган аёлларга нисбатан зўравонлик ҳали ҳам кенг тарқалган. Кўпгина демократик давлатлар ва диктатура режимларида зўравонлик ва шафқатсизлик одатий ҳолга айланган. Болалар, қариялар ва ногиронлар зўравонлик қурбони бўлишади.

Экспертнинг фикрича, зўравонлик камситишнинг бошқа шакллари тугамагани билан боғлиқ.

«Патриархал, ирқчи, капиталистик, гомофобик, трансфобик ва эйблистик(имконияти чекланган кишиларга қарши йўналтирилган) шакллари зўравонликка олиб келади», - дейди у.

Ҳар йили дунё бўйлаб 1,25 миллион киши оиладаги зўравонлик натижасида вафот этади. Кўпгина зўравонлик қурбонлари умрбод ногирон бўлиб қоладилар ёки сурункали ва руҳий касалликлардан азият чекишади.

ЖССТ маълумотларига кўра, болаларга нисбатан зўравонлик ўлимга, жиддий жароҳатларга олиб келиши, мия ва асаб тизимининг когнитив ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Зўравонликка учраган болалар кўпинча чекадилар, ичадилар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладилар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив