Ҳар йили Қозоғистон фуқаролигини олиш учун 20 мингга яқин одам мурожаат қилади

None
ASTANA. Kazinform – Ҳар йили 20 мингга яқин одам Қозоғистон фуқаролигини олиш масаласи бўйича расмийларга мурожаат қилади. Бу ҳақда ҚР ИИВда бўлиб ўтган брифингда департамент вакили Шуғила Турлибек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мустақиллик йилларида 1 млндан ортиқ киши Қозоғистон фуқаролигини олди. Ўтган йили 22 минг киши, жумладан, Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони билан 1375 нафар, соддалаштирилган тартибда 20 мингдан ортиқ киши фуқароликни олди. Уларнинг 17,6 мингдан ортиғи ватандош мақомини олди. 1287 нафари Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ва Россия ўртасидаги фуқароликни олишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги келишувга мувофиқ, яна 1777 нафари турмуш қурган аёлнинг фуқаролиги тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ фуқароликни олди», – дейди Шуғила Турлибек.

Вазирлик БМТнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 2 йил давомида ҳужжатсиз ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш ва рўйхатга олиш бўйича кенг кўламли кампания ўтказди. Натижада 8 мингдан ортиқ шахс аниқланди.

Уларнинг 5 минг нафарига Қозоғистон фуқароси эканлигини тасдиқлаб, гувоҳнома берилди, 3 мингдан ортиқ кишига фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси берилди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар