Ҳар йили 500 нафар қозоғистонлик олим дунёнинг илмий марказларига амалиёт ўташ учун юборилади

None
ASTANA. Kazinform - Ҳар йили 500 нафар олим дунёнинг асосий илмий марказларига амалиёт ўташ учун юборилади. Бу ҳақда бугун Алматида талабалар ва ёш олимлар билан учрашган Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
«Биз университетларда илм-фанни ривожлантириш учун шароит яратишимиз керак. Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари кучайтирилди. Жорий йилнинг ўтган даврида 2000 дан ортиқ ёш олимлар грантлар ҳисобидан илмий изланишлар олиб бориш имкониятига эга бўлди. Ҳар йили 500 нафар олимга дунёнинг асосий илмий марказларида тажриба ўрганишга йўлланма берилади»

, – деди Президент.

Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистон жаҳон миқёсида рақобатбардош бўлиши учун нафақат ўрганадиган, балки ўргатадиган давлатга айланиши, яъни ёшларимиз жаҳон миқёсида янги лойиҳаларни амалга ошириши, илмий кашфиётлар очиши зарурлигини таъкидлади. Янги патентлар, стартаплар, финтеч компаниялари Қозоғистоннинг замонавий брендига айланиши керак.

«Ҳозирги кунда бутун дунёда life-long-learning тушунчаси кенг тарқалмоқда. Бу умрбод таълим олишни англатади. Аввалги «Битта диплом – бутун умрим учун озуқа» позицияси эскирган. Ҳар бир инсон меҳнат бозори учун зарур бўлган кўникмаларни ўзлаштириб, замонга мослаша олса, доимо талабга эга бўлади»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар