Ҳар йили 20 минг нафар кўп болали аёллар иш билан таъминланади – ҚР Бош вазири ўринбосари
«Дастурда аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун барқарор даромад яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ҳам кўзда тутилган. Хусусан, кўп болали оналар билан бир қаторда ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар ҳам уйда ўтириб пул ишлаб топиши кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида аёллар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича қисқа курсда ўқитилади ва ўз бизнесини очиш бўйича бепул маслаҳатлар олади. Натижада йилига 20 минг нафар хотин-қизни иш билан таъминлаш режалаштирилган», — деди Е. Тоғжанов.
Унинг сўзларига кўра, бу борадаги ишлар Оналар кенгаши ва ҳудудлардаги оилаларни қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан мувофиқлаштирилмоқда.
Шунингдек, бу борада ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилгача 2 миллиондан ортиқ янги иш ўринларини яратиш ҳақида хабар қилинган эди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов