Ҳар ойда 2,5 миллион қозоғистонлик eGov мобил иловасини фаол фойдаланади

None
ALMATY. Kazinform – Бугунги кунда давлат хизматларининг 80 фоизи eGov мобил иловасида мавжуд. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин «Digital Almaty 2023: янги қиёфадаги рақамли ҳамкорлик» халқаро форуми чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳар ойда 2,5 миллион киши eGov мобил иловасидан фаол фойдаланмоқда. Унга 20 минг рақамли ҳужжат киритилган. Ҳар куни дастурга 200 минг фойдаланувчи киради. Ўйлайманки, кўрсаткич ўсишда давом этади. Лекин биз нафақат eGov mobileнинг оммабоплигини, балки барча соҳалар учун имконият яратмоқдамиз»

, - деди вазир.

Вазир eGov mobile тизимига татбиқ этилаётган инновациялар барча соҳа вакиллари учун мавжуд эканлигини таъкидлади.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда барча давлат хизматларининг 80 фоизи eGov mobile иловасида мавжуд. Шу кунгача 50 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар