Ҳар иккинчи ихтисослаштирилган автомобиль Ақмола вилоятида ишлаб чиқарилади

Фото: Фото: kazrost.kz
ASTANA. Kazinform – Ақмола вилояти ҳокими Ермек Маржиқпаев вилоятнинг машинасозлик соҳасида муваффақият қозонган корхоналари ҳақида гапириб берди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Машинасозлик соҳасида республикамизда етакчи бўлган бир қатор корхоналаримиз борлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Масалан, «КазРостИнжиниринг» ва «КАИК» корхоналари томонидан ҳар йили 2 минг донагача қишлоқ хўжалиги техникаси, комбайн ва тракторлар чиқарилади», - деди вилоят ҳокими марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингида.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, «КАМАЗ-Инжиниринг» АЖ 1,5 мингтагача юк ва ихтисослаштирилган, фақат Қозоғистонда ишлаб чиқарилган эксклюзив автомобилларни ишлаб чиқаради.

«Ушбу ва бошқа корхоналар фаол равишда кенгайиб, Европа ва Осиёнинг илғор мамлакатларида ишлаб чиқарилган замонавий робот ускуналарини ўрнатяпти. Бу вилоятимизда ҳам ушбу соҳа янада тараққий этишидан далолат беради. Айни пайтда мамлакатимизда алоҳида маҳсулот турлари бўйича барча подшипниклар, ҳар иккинчи ихтисослаштирилган автомобиль, комбайн ва трактор Ақмола вилоятида ишлаб чиқарилади», - деди Е. Маржиқпаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар