Ҳар хил мамлакатлар парламентарийлари Орол муаммосини биргаликда ҳал қилишлари зарур – ҚР Сенати спикери
3 Июнь 22:37

Ҳар хил мамлакатлар парламентарийлари Орол муаммосини биргаликда ҳал қилишлари зарур – ҚР Сенати спикери

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев Франция Республикаси Сенатининг «Франция – Марказий Осиё» дўстлик гуруҳи раиси Эрве Море бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Суҳбат чоғида Маулен Ашимбаев мамлакат сиёсий тизимини ўзгартиришга қаратилган конституциявий ислоҳот ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Сенат Спикери мамлакат Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг пировард мақсади қозоғистонликлар ҳаётини яхшилаш, сиёсий рақобат учун шарт-шароит яратиш ва ҳар бир фуқаронинг салоҳиятини рўёбга чиқариш эканини алоҳида таъкидлади.

Суҳбатдошлар икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг кейинги истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

– Икки давлат парламентларида фаолият юритаётган дўстлик гуруҳлари парламентлараро мулоқотнинг мустаҳкам асосини ташкил этмоқда. Биз «Франция – Марказий Осиё» парламентлараро дўстлик гуруҳи фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва унинг фаолияти парламентлараро алоқаларимизни кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшишига ишонамиз», — деди Маулен Ашимбаев.

Учрашувда депутатларга иқтисодиёт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга кўмаклашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Сенат Раиси экология ва трансчегаравий дарёлар, жумладан, Орол денгизи муаммоларини ҳал этишда турли мамлакатлар парламентлари аъзоларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари зарурлигига эътибор қаратди. У аввалроқ Франция сенаторлари – «Франция – Марказий Осиё» дўстлик гуруҳи аъзоларидан иборат делегация Орол фожиаси кўлами масаласини ўрганиш мақсадида Кокарал тўғонига ташриф буюрганини эслади.

«Биз бу йўналишдаги ҳамкорликни тиклашни муҳим деб биламиз. Мамлакатларимиз сенаторлари Орол экотизимини тиклаш ва минтақани барқарор ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиши мумкин», — деди Маулен Ашимбаев.

Ўз навбатида, Эрве Море Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Шунингдек, икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, бундай ёндашув иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Бундан ташқари, франсуз парламентарийлари Орол денгизи муаммолари ва минтақани барқарор ривожлантиришнинг бошқа масалаларини ҳал этиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлиги ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив