Ҳар бир қозоғистонлик 18 ёшга тўлганида, ҳисобида камида 3000 доллар бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбарининг матбуот котиби Руслан Желдибай Президентнинг бугунги Мурожаатномасининг айрим муҳим нуқталарини тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform.
«Президент ташаббуси билан Болалар йили доирасида «Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси» деб номланган янги дастур ишга туширилади. Унга кўра, 2024 йилдан бошлаб Миллий жамғарманинг йиллик инвестиция даромадининг 50 фоизи болалар 18 ёшга тўлгунга қадар махсус жамғарма ҳисобварағига ўтказиб борилади. Йиғилган маблағлар болалар вояга етгандан кейин уй-жой ёки таълим олиш учун сарфланади»

, — деб ёзди Руслан Желдибай Facebook саҳифасида.

Унга кўра, Ҳукумат ва Миллий банк ҳисоботига кўра, мамлакатда ҳар йили 400 минг чақалоқ дунёга келади.

Руслан Желдибайнинг таъкидлашича, шуни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, ҳар бир бола 18 ёшга тўлгунга қадар уларнинг ҳисобварағида камида 3000 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўпланади.

Сўнгги хабарлар