Ҳар бир фарзанднинг муваффақияти - она меҳри самараси – Президент

None
ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди, дея хабар беради Каzinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент хотин-қизларни 8 март байрами билан табриклаб, халқ дунёқарашида хотин-қизларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади. Давлат раҳбари гўзаллик ва нафосат, меҳр ва шафоат – ҳамма нарса аёлдан бошланади, деди.

«Аслида, ҳар бир инсон учун онадан улуғ ва азиз зот йўқ. Бизнинг энг азиз қадриятларимиз «Она Ер» ва «Она Ватан» тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ. «Оталар ўғил тарбиялайди, оналар миллатни кўтаради», дейдилар. Бу сўз алоҳида маънога эга. Миллат келажаги келажак авлод тарбиясидан бошланади. Ҳар бир боланинг муваффақияти - она меҳри самараси. Буюк Абай «Комил инсон»га хос бўлган олижаноб фазилатлар она орқали авлодларга ўтади, деди Президент.

photo

Қасим-Жомарт Тоқаев «ёшларга йўналтирилган маблағлар энг оқилона сармоядир», деб таъкидлади.

– Ҳозир қизларимиз дунёнинг энг яхши университетларида таҳсил олмоқда. Глобал компанияларда ишлайди. Турли касб-ҳунарларни эгаллаган хотин-қизлар жамиятнинг турли жабҳаларида муваффақиятли меҳнат қилмоқда. Улар орасида ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, тарбиячи, тикувчи ва бошқа касб эгалари бор. Халқаро мусобақаларда кўк байроғимизни баланд кўтарган спортчи қизларимиз оз эмас. Қанчадан-қанча аёллар тадбиркорлик билан шуғулланиб, минглаб одамларга иш таклиф қилмоқда. Мен барчангиз билан фахрланаман! Сизларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман, – деди Давлат раҳбари.

photo

photo

Маросим якунида Давлат раҳбари «Аруана» аёллар ўртасидаги энг яхши лойиҳа танлови ғолибларини тақдирлади. Ушбу мукофот ўн номинация бўйича турли соҳаларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошираётган, фуқаролик жамияти ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган ишбилармон аёлларга топширилди.

photo

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган «Аруана» энг яхши аёллар лойиҳаси танлови ғолиблари рўйхати:

1. «Агробизнес соҳасидаги энг яхши лойиҳа» номинациясида – Ақшалова Айгул Сағимбекқизи;

2. «Энг яхши IТ-лойиҳа» номинациясида – Ақшолақова Фарида Амантайқизи;

3. «Ижодий индустрия соҳасидаги энг яхши лойиҳа» номинациясида – Салиҳова Сауле Ҳалелқизи;

4. «Янги медиа соҳасида энг яхши лойиҳа» номинациясида – Нурғалиева Асем Болатжанқизи;

5. «Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги энг яхши лойиҳа» номинациясида – Басенова Несибели Зариванқизи;

6. «Инклюзив ривожланиш соҳасидаги энг яхши лойиҳа» номинациясида – Алимжанова Арайлим Мағашқизи;

7. «Фан ва инновациялар соҳасидаги энг яхши лойиҳа» номинациясида – Деркач Марина Владимировна;

8. «Аёллар ва болаларнинг фаол ҳуқуқ ҳимоячиси» номинациясида – Рақишева Лаззат Бекмуханбетқизи;

9. «Корхонанинг энг яхши аёл раҳбари» номинациясида – Тўлеева Фатима Набидуллақизи;

10. «Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги энг яхши нодавлат нотижорат ташкилоти» номинациясида – Риль Ольга Владимировна.

photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo


photo




Сўнгги хабарлар