Ҳар ҳафта 2 миллион одам коронавирус юқтирмоқда - ЖССТ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда ҳар ҳафтада 2 миллионга яқин коронавирус юқтириш ҳолатлари рўйхатга олинади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди, деб ёзади Kazinform БМТ янгиликлар сайтига таяниб.

«Дунё мамлакатлари ҳамон вирусни жиловлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳафтасига икки миллионга яқин одам ушбу касалликни юқтирмоқда», - деди ЖССТ раҳбари.

Унинг айтишича, ҳозирги кунда мамлакатлар турли хил сценарийларга дуч келмоқдалар: баъзи мамлакатлар вирусга қарши курашни жадал бошлашмоқда ва юқумли касаллик тарқалишининг олдини олишмоқда; баъзи мамлакатларда касаллик кенг тарқалган, улар вазиятни назорат қила олмадилар, вирус ҳали ҳам тарқалмоқда; вирусни назоратини ўз қўлига олган мамлакатлар бор, аммо чекловларнинг заифлашиши туфайли янги ҳолатлар сони яна кўпайган; баъзи мамлакатларда эса вирус ҳамон тез тарқалмоқда.

ЖССТ раҳбари дунёнинг барча минтақаларида вазиятни ўзгартириш ҳеч қачон кеч эмаслигини қўшимча қилди. Бу самарали бошқарувни, аниқ ва кенг қамровли стратегияни ва аҳоли билан доимий алоқани талаб қилади. Унга кўра, ҳар бир минтақада мамлакатлар вирус тарқалишини бостириш ва иқтисодий фаолиятни тиклаш бўйича коллектив режани ишлаб чиқдилар.

Ушбу душанба куни ЖССТ антигенга асосланган биринчи экспресс-тестни рўйхатдан ўтказишни ва уни фавқулодда вазиятлар рўйхатига қўшишни тавсия қилди. Бундай тестларнинг 120 миллион нусхасини кам ва ўрта даромадли мамлакатларга фойдаланиш учун етказиб беришни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сўнгги хабарлар