Апрель ойида Қозоғистондан Боку орқали нефть транзити янада кўпаяди

None
BAKU. Кazinform – Боку-Тбилиси-Жайҳон (БТЖ) нефть қувури йўналиши бўйича Қозоғистон нефти транзитнинг умумий ҳажми март ойида қарийб 27 минг тоннани ташкил этади, бироқ апрель ойидан бошлаб бир неча баробар ортиши кутилмоқда, деб хабар беради Кazinform Turan агентлигига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, унинг 20 минг тоннаси Тенгиз конидан, 7 минг тоннаси эса Қашағандан олинган синов партиясидир.

«ҚазМунайГаз» маълумотларига кўра, апрель ойида Тенгиздан Каспий денгизи ва БТЖ орқали жаҳон бозорига 125 минг тонна нефть чиқиши мумкин.

Айни пайтда Қашағандан нефть олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

SOCAR Midstream Operations маълумотига кўра, Қозоғистон нефтини БТЖ орқали ташиш SOCAR ва ҚазМунайГаз ўртасида тузилган ва йилига 1,5 миллион нефть транзитини назарда тутувчи шартнома асосида амалга оширилади.

Аввал хабар қилинганидек, Ақтау-Боку йўналиши бўйича Қашаған нефтини ташиш жорий йилнинг 20 март куни бошланди.

Фото: shutterstock.com

Сўнгги хабарлар