Apple махсус дастур яратган қозоғистонлик ўқувчини тақдирлади

None
None
ATYRAÝ. Kazinform – Атирау шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактаби ўқувчиси дўмбира чалишни ўргатадиган дастур яратиб, Apple компаниясининг дипломига сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Асқар Алмухаметов бу йил Назарбоев интеллектуал мактабининг 10-синфига ўтади. У дўмбира чалишни ўргатадиган симулятор яратди ва уни Apple компанияси томонидан ўтказилган танловга юборди.

«Машҳур Стив Джобс томонидан асос солинган Apple компанияси ҳар йили ёшларни дастурий таъминотни ишлаб чиқишга ундаш учун инновацион лойиҳалар танловини ўтказади. Танлов шартларига кўра, энг яхши ишлар танланади. Шундан сўнг, компания вакиллари лойиҳа муаллифлари билан боғланадилар. Мен ушбу танловга дўмбира чалишни ўргатадиган симуляторни тақдим этдим. Симулятор Swift дастури ёрдамида яратилган», - дейди Асқар Алмухаметов.



Асқар Алмухаметов – миллий ва халқаро миқёсдаги стартап мусобақалари ғолиби. Аввалроқ у болалар учун «Qulynym» мобиль иловасини яратган.

Келгусида Назарбоев интеллектуал мактаби ўқувчиси IT-маҳорати орқали миллий технологияларни модернизация қилишни режалаштирмоқда.

Муаллиф: Бек Мустафа
Сўнгги хабарлар