Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Антониу Гутерриш БМТ ва КХШТ ўртасидаги ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади

17 Февраль 15:29

NEW YORK. Kazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг БМТ ва КХШТ ҳамкорлиги бўйича йиғилишида сўзга чиққан БМТ раҳбари ҳамкорликнинг учта асосий йўналишини таъкидлади: низоларнинг олдини олиш, тинчликпарварлик операциялари ва Афғонистон воқеалари контекстидаги ҳамкорлик. Бу ҳақда Kazinform БМТ янгиликлар марказига таяниб хабар беради.

«Минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик БМТ фаолиятининг марказида бўлиб, БМТ Низомида мустаҳкамланган. Бизнинг таъсисчиларимиз ҳеч бир ташкилот бир ўзи мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт ўрната олмаслигини тушунди. Бу барча даражадаги ҳамкорликни талаб қилади», - деди Бош котиб.

Йиғилиш феврал ойида БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилувчи Россия ташаббуси билан ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, 2004 йилдан бери КХШТ БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомига эга. 2010 йилда Бош Ассамблея БМТ ва КХШТ ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини эълон қилди.

Антониу Гутерриш чоршанба кунги нутқида «КХШТ БМТнинг муҳим ҳамкоридир», - дея таъкидлади.

БМТ раҳбари терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашни ўзаро ҳамкорликнинг алоҳида муҳим йўналишлари деб билади.

«2010 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва КХШТ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланганидан буён биз ўзаро алоқаларимизни доимий равишда мустаҳкамлаб, минтақавий муаммоларга муносабатимизни кенгайтирганимиздан мамнунман», — деди Бош котиб.

Бундан ташқари, БМТ раҳбари ўз нутқида КХШТ билан тинчлик ўрнатиш ва хавфсизликнинг бутун спектри бўйича муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги учта устувор йўналишни таърифлаб берди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар