Антибиотиклар ва антикоагулянтлар коронавирусдан даволай олмайди – шифокор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳар юқумли касалликлар маркази бошлиғи Татьяна Цечоева коронавирус билан касалланган беморларни даволашда антибиотиклар ва антикоагулянтлардан фойдаланиш тўғрисида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Антибиотиклар ҳам, антикоагулянтлар ҳам коронавирусга қарши профилактика чоралари сифатида ишлатилмайди. Ушбу дорилар фақат аниқ бир сабаб бўлсагина буюрилади. Пневмония мавжуд бўлганда, биринчи навбатда, ўпка томирлари тиқилиб қолади, сўнгра у ерда бактериал флоранинг фаоллашиши ёки янги бактериал флоранинг қўшилиши туфайли ўпка яллиғланади. Бундан ташқари, коронавирус иммунитет тизимига алоҳида таъсир кўрсатади», - дейди Татьяна Цечоева.

Унинг таъкидлашича, хонани шамоллатиб туриш муҳимдир.

«Хонани ҳавосини алмаштирганда, музлашдан сақланиш учун хонадан чиқиб кетиш керак. Совуқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир қилиши ҳақида ҳеч қандай изланишлар олиб борилмаган, чунки дунё биринчи марта коронавирус инфекциясини бошдан кечирмоқда. Касалланган одам ётган хонани ҳам ҳавосини алмаштириш керак, чунки ҳаво айланиши керак», - деди у.


Муаллиф: Зарина Каҳарман

Сўнгги хабарлар