Антарктидада дунёдаги энг катта айсберг эриб кетмоқда
20 Январь 17:34

Антарктидада дунёдаги энг катта айсберг эриб кетмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Антарктидадаги Уэдделл денгизидаги Ронне музлигининг ғарбий томонида улкан айсберг бир неча бўлакларга бўлиниб кетди. Бу ҳақда Европа космик агентлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«А-76 деб номланган айсбергнинг майдони тахминан 4320 квадрат километрни ташкил қилади. Ҳозирда у дунёдаги энг катта айсберг ҳисобланади», - дейилади баёнотда. Маълумотларига кўра, айсбергнинг узунлиги тахминан 170 км ва кенглиги 25 км ни ташкил этади, бу Майорка оролидан бироз каттароқдир.

Матбуот хизматининг таъкидлашича, дунёдаги энг катта айсберг илгари А-23А бўлиб, тахминан 3880 квадрат километр майдонга эга бўлиб, у ҳам Уэдделла денгизида жойлашган.

Агентликнинг таъкидлашича, айсберг Британия Антарктикани тадқиқ қилиш хизмати томонидан аниқланган ва тасвирларни Copernicus Sentinel-1. сунъий йўлдош гуруҳи олган.



Янгиликлар

Архив