+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Анталиядаги курортлардан бири яқинида  ўрмон  ёнмоқда

29 Июль 09:31
Баҳам кўринг:
Анталиядаги курортлардан бири яқинида  ўрмон  ёнмоқда

MANAVGA.ANADOLY-Kazinform - Чоршанба куни Анталия провинциясидаги Манавгат курорт шаҳридаги ўрмонда ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Норвегия полицияси Конгсбергдаги ҳужумни теракт деб атади Тайванда уй ёниши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди Тайванда юз берган ёнғин оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 44 киши жароҳатланди

Ўрмон ёнғинини ўчиришга 12 провинциядан 19 та вертолёт, 103 та ўт ўчириш машинаси, 6 та бульдозер, 1 та самолёт ва 412 та ўт ўчирувчи жалб қилинган. Кучли тутун 53 нафар кишига таъсир кўрсатди. Кучли шамол ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўлди.

Тушга яқин ёнғин Манавга яқинидаги ўрмон ҳудудида содир бўлди ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларига тарқалди. Ёнғин натижасида баъзи уйлар ёниб кетди ва ҳайвонлар нобуд бўлди. Вазият билан танишиш учун Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли провинцияга ташриф буюрди. Ёнғин тарқалиши хавфи мавжуд бўлган 4 та ҳудуд аҳолиси эвакуация қилинди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив