Анталияда Гераклнинг қадимий мозаикаси топилди

None
None
ANTALYA. Anadolu - Kazinform - Ўрта ер денгизи соҳилидаги Седра шаҳрида олиб борилган қазишмалар чоғида Гераклнинг қадимий мозаикаси топилди, дея хабар бермоқда Kazinform Anadolu агентлигига таяниб.

Туркиянинг Анталия вилоятининг Алания туманида олиб борилган қазишмаларда 164 квадрат метрлик қадимий мозаика топилди. Унда Гераклнинг 12 та жасорати тасвирланган.

Бу ҳақда Караманоглу Меҳметбей университети археология кафедраси ўқитувчиси Эртуғ Эргурер маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мозаика 2019 йилдан бери қазиш ишлари олиб борилаётган қадимий Седра шаҳридан топилган.



«Мозаикада Гераклнинг 12 та қаҳрамонлиги тасвирланган. Барча мифологик саҳналар яхши сақланган. Айни пайтда археологлар гуруҳи Геракл мозаикаси ва бошқа қимматли ашёларни дунёга тақдим этиш устида ишламоқда. Мозаика милоддан аввалги иккинчи асрда яратилган. Унинг эни 7,9 метр, баландлиги 21,91 метр»

, - деди у.


Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар