«Ансаған саби» ЭКО дастури Қозоғистонда 2025 йилгача давом этади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда «Ансаған саби» дастури орқали 1307 оилада узоқ кутилган 1560 нафар фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Ансаған саби» махсус дастурини амалга ошириш бўйича кўрсатма бериб, оилавий ва демографик вазиятдан хавотир билдирди, чунки маълумотларга кўра, ажиримларнинг 20 фоизи бепуштлик билан боғлиқ. Ўтган йили ушбу дастур орқали 7000 нафар аёл ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Натижада 3000дан ортиқ аёл ҳомиладорлик учун рўйхатга олинган. 1307 оилада узоқ кутилган 1560 нафар бола дунёга келди. Бу дастур «Соғлом миллат» миллий лойиҳаси доирасида 2025 йилгача давом эттирилади»

, — деди Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар