«Ансаған Саби» дастури доирасида 2431 нафар бола дунёга келди

None
ASTANA. Kazinform - «Ансаған Саби» дастурини амалга ошириш натижасиба 2431 нафар бола дунёга келди. Бу ҳақда бугун Сенатдаги Ҳукумат соатида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилда болалар ва ҳомиладор аёллар, жумладан, хавф гуруҳидаги болаларни текшириш ва маслаҳат бериш мақсадида перинатал ултратовуш текшируви ўтказилмоқда. Гўдаклар ўлимининг сабаби турли хил туғма нуқсонлардир. Шунингдек, ривожланишида нуқсонлари ва ривожланиш хавфи бўлган 3 ёшгача бўлган болалар учун эрта аралашув маркази очилмоқда. Бу йил Алмати ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида очилди. Келгуси йилда 10 мингдан ортиқ болани қамраб оладиган 13 та марказ очиш режалаштирилган»

, — деди вазир.

Ажар Ғиниятнинг сўзларига кўра, тиббий реабилитацияни молиялаштириш 7 баробар, жумладан, болалар учун 27 фоизга ошган.

Сиз «Ансаған Саби» махсус дастурини биласиз. Бу дастур Президент ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ўтган йили мамлакатда 7000 квота тақсимланган. 3000 дан ортиқ аёл ҳомиладор бўлиб, узоқ кутилган 2431 нафар фарзандни дунёга келтирди. Кўп оилалар фарзандли бўлиш бахтига муяссар бўлди. Ҳомиладор аёллар ва болаларга комплекс, юқори ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида жаҳон андозаларига жавоб берадиган 11 замонавий перинатал марказ барпо этилиши режалаштирилган», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар