Англияда ўқитувчилар яна иш ташлашди

None
LONDON. Кazinform – Англияда ўқитувчилар касаба уюшмаси яна иш ташлаш эълон қилди. Юз минглаб ўқитувчилар иш ҳақини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилашни талаб қилишда давом этмоқда. 23 мингдан ортиқ мактабларда иш тўхтаган, ўқувчилар дарсларга қатнашмади. Нафақат ўқитувчилар, ўз норозилигини билдирганлар орасида давлат хизматчилари, кичик шифокорлар, университет ўқитувчилари ва метро ҳайдовчилари бор. Меҳнат жамоаларининг бундай норозилиги сўнгги ўн йил ичида бўлмаган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Халқ таълими касаба уюшмаси аъзолари аввал ҳам норозилик билдирган. Ўқитувчилар иш ҳақини инфляция даражасига қараб ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилашни сўрашган. Аммо расмийлар уларга қулоқ солмаган. Молиявий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, сўнгги 12 йилда ўқитувчиларнинг даромади ўртача 11 фоизга камайган.

Касаба уюшмалари вакиллари эса, уларга муносиб иш ҳақи таклиф қилинмагунча, норозилик намойишларини тўхтатмасликларини айтишмоқда. Ҳокимлик эса муаммони ҳал қилиш учун музокаралар олиб боришга келишган. Таълим вазири иш ташлашларни тўхтатиб, умумий келишувга чақирди.
«Биз биринчи навбатда инфляцияни ярмига камайтиришимиз керак. Бу жуда муҳим масала. Шундагина мамлакатда ҳамма ундан наф кўради. Агар биз иш ҳақини оширсак, инфляция даражаси янада ошади», - дейди Буюк Британия таълим вазири Джиллиан Киган.
Бундан ташқари, шу куни 130 мингдан ортиқ давлат хизматчилари, кичик шифокорлар ва университет ўқитувчилари норозилик намойишига чиқди. Метро ҳайдовчилари ҳам ойлик маошларини оширишни талаб қилиб кўчаларга чиқди. 24 соатлик ер ости транспорти ишламаяпти, йўловчилар манзилига етиб бора олмаяпти.

Видеодан лавҳа

Муаллиф: Ғалимжан Қараманули

Сўнгги хабарлар