Англия банки базавий фоиз ставкасини 1,75 фоизга оширди

None
None
LONDON. Kazinform - Англия банки базавий фоиз ставкасини 1,25 фоиздан 1,75 фоизга оширди. Бундай қарор Буюк Британия ва Европада инфляция даражасининг кескин ошгани сабабли қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири Еuronewsга таяниб.

Шу билан бирга, Англия банки бўлажак пул-кредит сиёсати қўмитаси йиғилишида қатъий чоралар кўриши мумкинлигини эълон қилди. «Энергетика нархларининг ошиши туфайли даромадлар камайди. Шу тариқа, Буюк Британия ва Европа давлатларида иқтисодий фаоллик даражаси ёмонлашмоқда», - деди Англия банки раҳбари Эндрю Бейли.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик Буюк Британиядаги инфляцияга салбий таъсир кўрсатган асосий омил ҳисобланади.

Шунингдек, Эндрю Бэйли инфляцияни 2 фоиз даражасига қайтаришга ёрдам берадиган пул-кредит сиёсатини амалга оширишдан бош тортмаслигини айтди.



Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар