Ангела Меркель Нансен мукофоти билан тақдирланди

None
ASTANA. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги бошқармаси 2022 йилги Нансен мукофоти лауреати номини эълон қилди. Бу сафар фахрий мукофот Ангела Меркелга топширилди, дея хабар беради Kazinform БМТ ахборот сайтига таяниб.

2015-2016 йилларда Меркель Германия канцлери бўлганида Суриядаги можаро ҳудудида қолган 1,2 миллиондан ортиқ қочқиннинг Германиядан бошпана олишига имкон берувчи бир қатор муҳим қарорлар қабул қилди. Ўша пайтдаги қийинчиликларга қарамай, Ангела Меркель немис халқини «ўзига ишонган ва эркин, очиқ ва раҳмдил» бўлишга, қочқинларга ёрдам беришга чақирган.

БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги норвегиялик тадқиқотчи, олим, дипломат ва гуманист Фритьоф Нансен шарафига тайинланган мукофотни ҳар йили топширади. Унинг лауреати фақат бир киши, бир гуруҳ одамлар ёки ташкилот бўлиши мумкин.

Асосий шарт - қочқинлар, кўчирилганлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида ҳисса қўшиш. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди Меркельнинг бошпана изловчиларни ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари, инсонпарварлик тамойиллари ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишдаги қатъиятини олқишлади.




Фото: news.un.org


Сўнгги хабарлар