Андорра ва Қозоғистон туризм соҳасида тажриба алмашади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Андорра туризм соҳасида тажриба алмашишга келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Андорра Ташқи ишлар вазири Мария Убах маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Бу кун икки томонлама муносабатларимизнинг муҳим босқичига айланади. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар 2008 йил 30 январда ўрнатилган. Келгуси йилда биз мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг 15 йиллигини нишонлаймиз»

, — деди Андорра Ташқи ишлар вазири ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Мария Убах унинг Қозоғистонга ташрифи икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашини таъкидлади. Шунингдек, бугун имзоланган виза талабларини ўзаро бекор қилиш тўғрисидаги битим туфайли икки томонлама муносабатлар янада юксалишига ишонч билдирди.

«Ушбу келишув шарофати билан икки томонлама алоқалар туризм ва бизнес туфайли ортади, деб ҳисоблаймиз. Қолаверса, туризм келажаги ва энг барқарор туризм моделини яратиш мақсадида ўзаро тажриба алмашиш йўналишидаги ҳамкорликдаги ишимизнинг аҳамиятини муҳокама қилдик»

, - деди у.


Сўнгги хабарлар