Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -21 °С
Алматы: -3 °С

Амнистиянинг нима фойдаси бор – сенатор изоҳ берди

2 Декабрь 13:08

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати депутати Сауле Айтпаева мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан қабул қилинган маҳкумларни афв этиш тўғрисидаги қонунга изоҳ берди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Жиноят кодексининг 78-моддасида амнистия актини қабул қилишнинг умумий меъзонлари ва уни қўллаш доираси белгиланган. Қонун лойиҳаси Жиноят кодекси қоидаларига тўлиқ мос келади. Амнистия қўлланилмайдиган шахслар доираси аниқланган рўйхат белгиланади», — деди С.Айтпаева.

Унинг айтишича, қонундан қуйидаги натижалар кутилади:

- маҳкумларнинг жазодан озод этилиши муносабати билан маҳкумлар сонини қисқартириш;

- пробация назорати остидаги маҳкумлар сонининг камайиши;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар тоифасига кирувчи ва етказилган зарарни қоплаган маҳкумлар учун жазонинг ўталмаган қисмининг муддатларини қисқартириш;

- жиноят ишларини тугатиш ва жиноий ҳуқуқбузарликлар ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларни, ўртача оғирликдаги жиноятларни содир этган ижтимоий заиф шахсларни жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон Парламенти Сенати ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.

Унга мувофиқ, 2292 судланган шахс ва 11 753 апробацияда турган шахс афв этилади.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Новости по теме