«Ҳамма учун тенг имкониятлар»: болалар боғчаларида 33,5 мингта ўрин очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Nur Otan» партиясининг Сайловолди дастури туфайли Қозоғистонда 3-6 ёшли болаларнинг 99,1 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган. Бу ҳақда кеча партия сиёсий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳамма учун тенг имкониятлар» дастурининг биринчи йўналиши доирасида Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси салоҳиятини рўёбга чиқаришни таъминлаш бўйича 43 та чора-тадбирлар амалга оширилди. Оммабоп мутахассисликлар бўйича олий таълим грантлари сони 5 мингтага кўпайди. Болалар боғчаларида 33,5 мингта янги ўрин очилди, бунинг натижасида 3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 99,1 фоизни ташкил этди», - деди Асқар Мамин.

Бош вазирнинг таъкидлашича, Сайловолди дастурининг «Интеллектуал, соғлом ва иқтисодий миллат» иккинчи йўналиши доирасида 15 та тадбир ўтказилди.

«Туман шифохоналари, жумладан, туғруқхоналар учун 1010 дона тиббий асбоб-ускуналар харид қилинди. Ҳар бир ҳудудда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг икки ойлик зарур захираси тайёрланди», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар