Американинг Crew Dragon-5 кемаси ХКСга йўл олди

6 Октябрь, 11:06
Американинг Crew Dragon-5 кемаси ХКСга йўл олди

ORLANDO. Kazinform – Чоршанба куни Канаверал бурнидан Халқаро космик станцияга (ХКС) SpaceX бешинчи экспедицияси учирилди. Бу ҳақда Kazinform Еuronewsга таяниб хабар беради.

Экипаж таркибида НАСА астронавтлари Николь Манн ва Жош Касада, япониялик Коичи Ваката ва россиялик Анна Кикина бор.

ХСКга уланиш пайшанба куни кечқурун амалга оширилиши керак. Бешинчи экипаж ХКСда олти ой қолади, тўртинчи экипаж эса «Драконе»да Ерга қайтади – Челл Линдгрен, Роберт Хайнс, Жессика Уоткинс ва италиялик Саманта Кристофоретти.

Фото: Joel Kowsky/(NASA/Joel Kowsky)


Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар