Америкалик олим сув остида энг узоқ вақт қолиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

None
Фото: bbc.com
NEW YORK. Kazinform – Америкалик тадқиқотчи сув остида энг узоқ вақт босимсиз қолиш бўйича жаҳон рекордини янгилади, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Жозеф Дитури Флорида штатидаги Кей Ларго шаҳрида 30 фут чуқурликдаги лагунанинг тубида 74 кундан ортиқ вақт ўтказди.

Тадқиқотчи шу натижа билан у тўхтаб қолишни истамайди. Якшанба куни у камида 100 кун сув остида қолишини айтди.

2014 йилда Ки-Ларгодаги худди шу сув ости ложасида икки профессор атмосфера босимида сув остида 73 кун бўлиб, жаҳон рекордини ўрнатган.

«Доктор Чуқур Денгиз» лақабли профессор Дитури ўзининг «саргузашт»ини 1 мартда Флорида-Кисдаги лагунанинг тубида жойлашган кичик хонадаги сув ости кабинасида бошлади.

Project Neptune 100 деб номланган лойиҳада Жанубий Флорида университети профессори Жозеф Дитури инсон танасининг ҳаддан ташқари босимга узоқ вақт таъсир қилишига қандай жавоб беришини ўрганяпти. Бундан ташқари, тадқиқотчилар 55 ёшли эркакнинг соғлиғини, шунингдек, бундай узоқ вақт изоляциянинг психологик оқибатларини ўрганиш борасида бир қатор тиббий тестлар ўтказяпти.

Айтганча, сув остида ўтказган вақт Дитурининг профессорлик вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилмайди. Жанубий Флорида университети маълумотларига кўра, профессор лагунада яшаётганда биотиббиёт муҳандислиги дарсларини онлайн ўқитади.

Профессор ҳар куни эрталаб соат 05:00 да машқ қилиш учун уйғонади. Микротўлқинли печда қиздириши мумкин бўлган тухум ва қизил икра каби протеинли овқатлар билан таомланади.


Сўнгги хабарлар