Валюталар курси:
    usd/kzt 433.3 eur/kzt 464.19

    rub/kzt 6.48 cny/kzt 64.56
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Aмерикалик мутахассислар Қозоғистон армиясида тиббий режалаштириш курсларини ўтказадилар

2 Ноябрь 16:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Тинчликпарварлар ўқув марказида AҚШ Қуролли Кучлари тиббиёт мутахассислари иштирокида тинчликпарвар операцияларни ҳарбий тиббий таъминлаш курслари ташкил этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар беради.

Қозоғистон Қуролли Кучларининг келгусида БМТ миссиясига юборилиши режалаштирилган иккинчи даражали Ҳарбий дала госпиталига киритиш учун номзод сифатида танланган ҳарбий хизматчилар тайёрланмоқда.

Тиббий режалаштиришнинг асосий курси тиббий ёрдам асослари, миссияларда тиббий хизмат таркибий қисмларини ўрганиш, тиббий хизматдаги алоқа ва ахборот тизимлари, тиббий разведка, логистика бўйича дарсларни ўз ичига олади. Шунингдек, тиббий эвакуация ва оператив тиббий режалаштириш бўйича дарслар мавжуд.

Курс дастури Буюк Британия Элчихонаси томонидан ташкил этилган тил бўйича тренингни ўз ичига олади.

Тинчликпарварлик бўйича ўқув машғулотлари Қозоғистон Республикаси ва AҚШ Мудофаа вазирликларининг ўзаро ҳамкорлиги доирасида ташкил этилади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар