Америкалик инвесторлар Павлодар вилоятида картошка етиштириши мумкин

None
PAVLODAR. Kazinform – Павлодар вилоятининг Ақсу шаҳрида сабзавот омборлари қурилиши жадал ривожланмоқда, дея хабар беради Kazinform Pavlodarnews.kzга таяниб.
«Суғоришдан кейин биз учун энг катта муаммо - бу сақлаш. Кўпгина фермерлар сабзавот етиштиришади, лекин маҳсулотни сақлаш учун жой йўқ. Шу боис жорий йилда «Виктория» және «ЛидерPVL» фермер хўжаликлари томонидан 20 минг тонналик омборхона қурилди. «ПавлодарНатурПродукт» масъулияти чекланган жамияти жорий йилда экин майдонларини 800 гектарга ошириб, 10 минг тонналик омбор қурди. «Шарқий-Альянс» масъулияти чекланган жамияти томонидан суғориладиган ерлар 210 гектарга кўпайтирилди»

, - деди Ақсу шаҳар ҳокими Нурлан Дуйсембинов йиғилишда.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокими картошкани қайта ишлаш билан шуғулланаётган инвесторга корхона қуриш учун учта ўрин берилганини таъкидлади.

«Америкаликлар келишди. Уларга иссиқхона орқасидаги, саноат зонасидаги, Уштерек қишлоғи яқинидаги жойларни кўрсатдик. Улар учун яқин атрофда темир йўл бўлиши муҳим. Ҳозир кўриб чиқилмоқда»

, - деди Нурлан Дуйсембинов.

Шаҳар раҳбарининг айтишича, истиқболли режада шакар заводи ва крахмал заводи қурилиши кўзда тутилган. Биринчи бўлиб шакар заводи қурилади.

Таъкидлаш жоизки, Ақсув йил бошидан буён капитал қўйилмалар ҳажми 2,6 фоизга ўсган ва бу 60,8 миллиард тенгени ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар