Америка коронавирус қурбонларига беш кун мотам тутмоқда

VASHINGTON. Kazinform – АҚШ федерал ва ҳарбий муассасаларида давлат байроғи туширилади. Коронавирус қурбонларини ҳурмат қилишга қаратилган тадбир 5 кун давом этади. Ушбу кўрсатма президент Жо Байден томонидан берилган, деб хабар беради Kazinform «Америка Овози»га асосланиб.
22 февраль оқшомида Жо Байден коронавирусдан вафот этган 500 минг америкаликни бир дақиқалик сукут билан ёд этди ва ўз ватандошларини ҳар қандай тушунмовчиликларни четга суриб, пандемияга қарши биргаликда курашишга чақирди.
«Бугун биз жуда қайғули ва фожиали даврни бошдан кечирдик - 500 071 киши вафот этди. Пандемиянинг бир йилида қурбон бўлган америкаликлар сони Биринчи Жаҳон уруши, Иккинчи Жаҳон уруши ва Вьетнам урушига қараганда кўпроқ», - деди у.
Президент нутқидан сўнг вице-президент Камала Харрис, биринчи хоним Жилл Байден ва иккинчи жаноб Даг Эмҳофф Оқ уйда бир дақиқа сукут сақлашди.
Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг сўзларига кўра, АҚШ раҳбари федерал ва ҳарбий объектларга келаси беш кун давомида давлат байроғини туширган ҳолда ушлаб туришни буюрди.- ЮНИСЕФ: COVID-19 оқибатидан дунёда 168 миллион бола бир йил давомида мактабга бормаган
- Германияда локдаун 28 мартга қадар узайтирилди
- Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича глобал рейтингда Қозоғистоннинг ўрни кўтарилди
- Хитой долларли миллиардерлари сони мингдан ошган биринчи мамлакатга айланди
-
Швецияда номаълум нарса билан қуролланган йигит 8 кишига жароҳат етказди
-
Меҳнат мигрантлари учун дунёдаги энг жозибадор мамлакат аниқланди