Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Aмерика бизнеси Вашингтондан  «Спутник V» вакцинасини тасдиқлашни сўрайди

26 Ноябрь 14:55

МOSKVA. ТASS - Кazinform - Aмерика Савдо палатаси AҚШ расмийларидан «Спутник V» эмлаш сертификатларини тан олишни сўради. Бу ҳақда Aмерика Савдо палатаси раҳбари Aлексис Родзянко «Известия»га маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Унинг сўзларига кўра, Россиядан AҚШга саёҳат қилиш учун ҳозирча олиш имкони бўлмаган виза ва ЖССТ ёки AҚШ томонидан тасдиқланган вакцина билан эмланиш керак бўлади. Шу сабабли, AҚШ ҳукуматига бошқа вакциналарни, шу жумладан «Спутник V» ни ҳам иш сафарлари чоғида тан олиш сўрови юборилди, дея тушунтирди Родзянко.

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Известия»га Москва ва Вашингтон ўртасида ушбу масала муҳокамаси октябр ойи бошида бўлиб ўтганини эслатди. 2 октябр куни Женевада Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Aмерика делегацияси билан музокаралар чоғида эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилди.

Муҳокама якунлари бўйича Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россия-Aмерика муносабатларининг ўзаро ривожланишига кўмаклашиш доирасида AҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш департаментига коронавирусга қарши профилактик эмлаш бўйича ҳужжатларни тан олиш имкониятини кўриб чиқиш ва эмлаш сертификатларини икки томонлама тан олиш механизмини ишлаб чиқиш таклифи билан хат юборди,- деди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Известияга.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар