Америка астронавти Қозоғистонни Мустақиллик куни билан коинотдан табриклади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - НАСА астронавти Марк Ванде Хай Халқаро космик станция(ХКС) бортидан Қозоғистон Республикасини Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Қозоғистон-АҚШ дўстлигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Шахсан ўз номимдан ва экипажим номидан Қозоғистонни Мустақилликнинг 30 йиллиги, шунингдек, Қозоғистон-Америка муносабатларининг 30 йиллиги билан табриклайман», — деди ХКСдан Марк Ванде Хай.

Шунингдек, у бундан 30 йил аввал Қўшма Штатлар Қозоғистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганини таъкидлади. Ўшандан буён икки давлат ўртасида барча соҳаларда, жумладан, коинотни ўрганишда ҳам яқин алоқалар ва ҳамкорлик йўлга қўйилган. «Менга Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан ушбу йирик орбитал лабораторияга икки марта учиш насиб этди. Қозоғистоннинг кўмаги туфайли биз муҳим ишларни давом эттирмоқдамиз», - деди НАСА астронавти.



Муаллиф: Татьяна Кудренюк


Сўнгги хабарлар