Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Amazon ва Apple Италия монополияга қарши кураш агентлиги томонидан 200 миллион евро жаримага тортилди

24 Ноябрь 08:59

RIM. ЕURONEWS - Кazinform - Италия монополияга қарши курашагентлиги Amazon ва Apple компанияларини жами 200 миллион евро миқдорида жаримага тортди. Aмерика корпорацияларига уч йил аввал имзолаган келишуви учун санкциялар жорий этилди, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Ушбу ҳужжатга кўра, Amazon Apple ускунасининг рухсатсиз сотувчилари учун онлайн бозорга киришни чеклаган.

Назорат органи буни ҳалол рақобат қоидаларининг қўпол бузилиши, сотувчи ва харидорлар ҳуқуқларининг бузилиши сифатида баҳолади. Apple жами жариманинг учдан икки қисмини тўлаши керак.

Монополияга қарши иш ўтган йили Италиянинг Amazon сайтида чекловларга дуч келган сотувчилардан бири томонидан бошланган. Назорат қилувчи орган Aмерика корпорациялари, қоида тариқасида, воситачи сотувчилар сонини чеклашга ҳаракат қилишди ва шу билан уларнинг даромадларини сунъий равишда оширишга ҳаракат қилишди, деган хулосага келди.

Италия учун бу қарор алоҳида аҳамиятга эга, чунки мамлакатдаги электроника савдосининг камида 70 фоизи Amazon орқали амалга оширилади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар