Amazon ва AliExpress товарларини Қозоғистонга етказиб бериш нархи арзонлашади

None
ASTANA. Kazinform – Энди хорижий интернет-дўконлардан харид қилинган товарларни Қозоғистонга етказиб бериш муддати қисқартирилади, нархи эса арзонлашади. Бу ҳақда Kazinform «Самруқ-Қазна» жамғармасининг Телеграм-каналига таяниб хабар беради.

Шу кунларда Лондонда «Leaders in Logistics» саноат логистика саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон номидан иштирок этаётган «Қазпошта» раҳбари Асел Жанасованинг сўзларига кўра, ҳозир компания Amazon ва AliExpress каби халқаро онлайн-платформаларидан харид қилинган товарларни тез ва арзон етказиб бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Amazonдан Қозоғистонга товарлар етказиб бериш нархи 75 долларни ташкил этади. Ва уларни мамлакатга олиб келиш учун тахминан 30 кун керак бўлади.

photo

«Лондондаги форум доирасида «Қазпошта» раҳбари Эстониянинг «Omniva» почта бўлими раҳбари Марта Маги ва «Cainiao Europe Parcel Network» логистика компанияси бош менежери Деннис Ли билан музокаралар ўтказди. Натижада қозоғистонликлар учун Amazon, Alibaba, Aliexpress ва Lazada онлайн савдо майдончаларидан етказиб бериш хизматларини яхшилаш бўйича келишувга эришилди. Жорий йилдан бошлаб Amazonдан харид қилинган товарларнинг мамлакатимизга етказиб бериш муддати қисқартирилади ва унинг нархи 8 баробар арзонлашади ва 7-9 долларни ташкил этади», – дейилади хабарда.

Фото: facebook.com/assel.zhiyenbayeva


Сўнгги хабарлар