Валюталар курси:
    usd/kzt 467.99 eur/kzt 488.82

    rub/kzt 7.7 cny/kzt 65.06
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

АМАНАТ партияси президентликка номзод сифатида Қасим-Жомарт Тоқаевни кўрсатди

6 Октябрь, 10:37

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган «АМАНАТ» партиясининг навбатдан ташқари XXIV съездида президентликка номзод сифатида Қасим-Жомарт Тоқаев кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«АМАНАТ» партияси ва ҚР Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Қошанов бугунги ислоҳотларнинг асосий мақсади адолат, тенглик, бирдамлик тамойилларини қарор топтириш эканини таъкидлади.

«Биз ўтмишга қайтмаслигимиз керак. Кенг кўламли ўзгаришлар ўзининг ҳуқуқий давомини топиши керак. Давлатимиз олдида турган буюк мақсадларга эришиш учун муносиб раҳбар керак. Шунинг учун мен Қасим-Жомарт Тоқаевни президентликка номзод сифатида тавсия қиламан!», - деди Ерлан Қошанов.

Эслатиб ўтамиз, бугун барча вилоят ва Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларидаги партия аъзолари «АМАНАТ»нинг асосий сиёсий тадбирига йиғилди. Съездда жами 1200 делегат иштирок этмоқда. Уларнинг 700 нафари мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган партия аъзоларидир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 ноябр куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар