+7 (701) 759 90 19
USD 425.07 EUR 494.14
RUB 6.06 CNY 66.55
Янгиликлар

«Алтай» жамоаси волейбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилади

14 Октябрь 15:30
Баҳам кўринг:
«Алтай» жамоаси волейбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) Қозоғистоннинг «Алтай» клуби аёллар клублари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилишини расман тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонлик гимнастикачилар Японияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади Теннис: Дэвис кубоги финалида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби  аниқланди Пекин марафони CОVID-19  туфайли бекор қилинди

Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) ҳузуридаги аёллар профессионал волейбол клублари ўртасида асосий волейбол турнири 2021 йил 15-19 декабр кунлари Туркияда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ускеменнинг «Алтай» клуби аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медаль совриндори бўлди ва турнирнинг барча йўлини мағлубиятсиз босиб ўтди. Нуфузли мусобақа финалида Қозоғистоннинг амалдаги чемпиони ишончли тарзда мезбонлар, Таиланд Лигасининг тўрт карра ғолиби, «Нахонратчасима Qmin C» жамоасини 3: 0 ҳисобида мағлуб этди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив