Алп тоғларида музликлар ўпирилиши оқибатида 15 киши бедарак йўқолди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Доломит Алп тоғларида музликларнинг эриб, ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди, дея хабар беради Kazinform Euronews каналига таяниб.

9 киши жароҳатланган. 15 нафар бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда. 3500 метр баландликда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Фожиа Тренто провинциясида, Апеннин ярим оролининг энг йирик музлиги Мармоладада содир бўлди.

Икки гуруҳ алпинистлар тоққа чиқишаётганида, катта муз, қор ва тош парчалари 300 км/соат тезликда тепадан пастга қулаган.

Италия матбуотига кўра, улар орасида хорижликлар ҳам бўлиши мумкин.

Бош вазир Марио Драги қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Муз массасининг емирилиши музлик тепасида +10 даража - рекорд илиқ ҳарорат қайд этилганидан бир кун ўтиб содир бўлган.

Қутқарувчилар янги хавф борлигидан огоҳлантирмоқда.

Экологларнинг фикрига кўра, сўнгги йигирма йил ичида музликнинг учдан бир қисми эриб кетган.

Сўнгги хабарлар