+7 (701) 759 90 19
USD 409.98 EUR 462.21
RUB 5.75 CNY 58.43
Янгиликлар

Алмазбек Атамбаев пневмония билан касалланиб, қамоқхонадан касалхонага ўтказилди

30 Июнь 12:15
Баҳам кўринг:
Алмазбек Атамбаев пневмония билан касалланиб, қамоқхонадан касалхонага ўтказилди

BISHKEK. KABAR-Kazinform –29 июнь Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев соғлиғи ёмонлашгани ҳақида шикоят қилгандан сўнг, 29 июнь куни COVID-19 вирусига қарши ПЗР тестини топширди, дея хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар

Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига кўра, Атамбаевнинг тест синови салбий бўлган. Шу куни шифокорлар онлайн консилиум ўтказдилар, шундан сўнг унга «икки томонлама пневмония» ташхиси қўйилди. Шу муносабат билан тиббий кенгаш Атамбаевни стационарда даволаниш учун касалхонага ўтказишга қарор қилди.

Таъкидлаш жоизки, алоқани камайтириш ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун жисмоний алоқада бўлишдан ташқари, қўмитанинг тергов ҳибсхонасида шиша панжара орқали учрашувлар ва қабулларни ўтказиш таклиф қилинди.

Агентлик маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Атамбаев адвокатлар ва қариндошлари билан бир неча бор учрашган ва ҳужжатлар ва нарсаларни топширган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 11 йилга қамалгани ҳақида хабар қилинган эди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив