Алматиликлар Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алмати ҳокими Бақитжан Сағинтаев ҳамда 1986 йилги Желтоқсан воқеасида иштирок этганлар Алматидаги Мустақиллик монументига гулчамбар қўйишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тантанали маросим пуфлама асбоблар ҳарбий ансамбли жўрлигида бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар раҳбарияти, Фаҳрийлар кенгаши, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари раҳбарлари, 1986 йилги Желтоқсан воқеасида иштирок этганлар, ёшлар ташкилотлари аъзолари, шаҳар аҳолиси иштирок этишди.

Алмати ҳудудий гарнизонининг ҳарбий хизматчилари тантанали марш билан юриб ўтишди.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали

Сўнгги хабарлар