Алматиликлар бугундан бошлаб «Pfizer» вакцинаси билан эмланади

None
ALMATY. Кazinform – Алматида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва ревакцинация ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Ҳудудий коммуникациялар хизматидаги брифингда Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти эпидемиологик назорат бўлими бошлиғи Владимир Юсупов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Алмати шаҳридаги амбулатория тармоғида, жумладан, хусусий тиббиёт марказларида рўйхатга олинган аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва ревакцинация қилиш давом этмоқда. Айни пайтда шаҳарда «QazVac» ва «Sinopharm» вакциналаридан фойдаланилмоқда. Бугундан бошлаб аҳолини Pfizer вакцинаси билан эмлаш режалаштирилмоқда, – деди спикер.

Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб 1 миллион 221 152 киши эмлаш курсига қамраб олинган.

«Бу 93%ни ташкил этмоқда. Қолганлари Қозоғистон Республикасидан чиқиб кетгани учун эмланмаган бўлиши мумкин. Улар орасида иккинчи доза билан эмлаш вақтида эмлашга қарши кўрсатмалари бўлганлар, яъни ҳомиладорлик, янги аниқланган касалликлар ва бошқалар ҳам аниқланди», — деди Владимир Юсупов.

640 069 киши эмлашнинг тўлиқ курси билан қайта эмланди.

«Бугунги кунда шаҳар тиббиёт ташкилотларида 7416 доза «QazVac», 5633 доза SinopharnVerоCеll» ва 25740 доза «Pfizer» вакциналари мавжуд», — дея хулоса қилди у.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар