Алматилик шифокор самолётда юрак хуружига учраган йўловчини қутқариб қолди

Фото:
ALMATY. Kazinform – Алматидаги 4-сонли шаҳар шифохонаси шифокори Нуржан Ажибеков самолёт бортида аҳволи оғирлашган йўловчини қутқариб қолди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шифохона матбуот хизмати хабарига кўра, 24 мартдан 25 мартга ўтар кечаси қозоғистонлик сайёҳлар Мисрнинг Шарм-ал-Шайх курортидан Алмати шаҳрига учиб кетаётган бўлган. Парвознинг иккинчи соатида 72 ёшли йўловчининг аҳволи оғирлашган. Самолёт бортидаги шифокор Нуржан Ажибеков ва С.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университетининг 3 нафар талабаси ёрдамга келган.

Кекса аёлда юрак хуружининг барча белгилари намоён бўлган. Самолёт Алматига қўнгунча 4 соат давомида тиббиёт ходимлари тез ёрдам кўрсатган.

Қариндошларининг сўзларига кўра, Кулжамал Рахметуллақизи Алматига келганидан сўнг дарҳол касалхонага ётқизилган ва бугунги кунда унинг аҳволи бироз яхшиланган.

Фото: ГКБ №4


Сўнгги хабарлар