Алматилик қиз Туркиядаги гўзаллик танловида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади

None
None
ALMATY. Kazinform - Алматилик Лаура Мухтар Туркияда бўлиб ўтадиган гўзаллик танловида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Miss Aura International 2021 гўзаллик танлови 20 сентябрдан 5 октябргача Aнталияда бўлиб ўтади.

Танловда дунёнинг турли бурчакларидан 70 дан ортиқ гўзаллар иштирок этади.

Miss Aura International «Истеъдодлар танлови», «Чўмилиш кийимлари намойиши», «Кечки ва миллий либослар» каби ус босқичдан иборат.

Иштирокчилар ижтимоий ва хайрия тадбирларида ҳам қатнашадилар.

Лауранинг айтишича, у ҳозирда мусобақага фаол тайёргарлик кўрмоқда ва миллий ва кечки образларни қидирмоқда.

Умуман олганда, Лауранинг минтақавий ва халқаро мусобақаларда катта тажрибага эга эканлигини таъкидлаш лозим.

Олдинроқ у «Miss Almaty- 2018» нинг финалига қадар етиб борган ва у «Sport -diva» ва «People Choice» каби икки номинация ғолиби бўлган.

2019 йилда у Буюк Британиянинг Лондондаги Miss USSR UK танловида «II вице -мисс» унвонини қўлга киритди.

У Киевда ўтказилган Miss Kqueen Europe- 2019 танловида Гран прини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, номзодимиз Т.Жургенов номидаги Қозоғистон Миллий санъат академиясида режиссёр-постановкачи мутахассислиги бўйича ўқиган.

Ҳозирда у хореограф, киноактиса ва модель.

Лаура Мухтар теннис ўйнашни, от минишни, китоб ўқишни ва қўшиқ куйлашни яхши кўради.

Муаллиф: Гулзат Сахова


Сўнгги хабарлар