Алматилик Давид Чарлин «Junior Eurovision - 2022» танловида Қозоғистон номидан иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 13 август куни «Baqytty Bala – 2022» IV болалар вокал танлови якунланди. Қозоғистонлик истеъдодли вокалчилар Жанерке Абдрахманова (Актўбе) ва россиялик Улиана Зарва (Барнаул) фестивал ғолиби бўлди, дея хабар беради Kazinform Dimashnews.cоmга таяниб.

Ақтўбе шаҳрида «Baqytty Bala-2022» болалар вокал танлови якунланиши шарафига гала-концерт бўлиб ўтди. «Өнер орталығы» (санъат маркази)концерт залида фестивалнинг узоқ кутилган натижалари эълон қилинди.

«Baqytty Bala-2022» дипломи совриндорлари: Асилайим Болатқизи (Қарағанди), Амина Жапар (Нур-Султан), Ясмин Аюпова (Қостанай вилояти), Камиля Сағимбай (Қаскелен), Сесил Алпер Сабри (Болгария), Кристина Мария Пантеа (Руминия), Давид Чарлин (Алмати).

Учинчи ўрин ва 250 минг тенге мукофоти: Аяулим Сабир (Актўбе), Юлия Макс (Алмати), Элен Бадалян (Арманистон), Ялки Сака (Туркия).

Фахрий иккинчи ўрин ва 500 минг тенге мукофотини: Милана Пак (Ўзбекистон), Мелани Гарсиер (Испания) қўлга киритди.

Биринчи ўрин ва 700 минг тенге мукофоти ақтўбелик (Қозоғистон) вокалчи Жанерке Абдрахманова ва барнауллик Улиана Зарвага (Россия) топширилди.

Шунингдек, анъанага кўра танлов иштирокчиларига махсус совғалар топширилди.

«Томошабинлар танлови» мукофоти ва 100 минг тенге чимкентлик вокалчи Сағин Ўмирбаулига топширилди.

Маданият арбоби Қанат Айтбаевнинг «Анъанага садоқат» махсус соврини ва 200 минг тенгени қаскеленлик Шерхан Аристан қўлга киритди.

Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб Светлана Айтбаеванинг «Санъат қалдирғочи» соврини чимкентлик Енлик Байзақга топширилди.

«Дарин» ёшлар давлат мукофоти лауреати Рухия Байдукенованинг 100 минг тенге махсус мукофоти ўскеменлик Данияр Дуйсенбековга топширилди.

«Хабар» агентлигининг мусиқий продюсери Жан Муқановнинг «Артист маҳорати» махсус мукофоти ва 200 минг тенге польшалик вокалчи Юлианна Китовага насиб этди.

Анъанага кўра, Димаш Қудайберген ижодининг мухлислари ҳам ўзларининг махсус совринларини тайёрладилар. Нур-Султанлик Ақжарқин Айдосова Dearsдан 170 минг тенге олди.

Шунингдек, гала-концертда кечанинг асосий интригаси маълум бўлди: «Junior Eurovision - 2022» юбилей қўшиқ танловига Қозоғистон номидан борадиган вокалчининг исми. Фестивал якунларига кўра, алматилик ўн бир ёшли Давид Чарлин ғолиб деб топилди.





Сўнгги хабарлар