+7 (701) 759 90 19
USD 378.60 EUR 417.75
RUB 6.13 CNY 54.58
Янгиликлар

Алматига яна янги автобуслар олиб келинди

16 Январь 12:00
Баҳам кўринг:
Алматига яна янги автобуслар олиб келинди

ALMATY. Kazinform - Алматига яна янги автобуслар олиб келинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда энг «ақлли» шаҳарлар аниқланди Алмати кўчаларига 93та ақлли светофор қўйилади Алмати қўриқхонасида «чегарасини белгилаётган» қор барси фототузоққа илинди

«Алматиэлектротранс» МЧЖ янги «Zhongtong» автобусларининг янги партиясини сотиб олди. Жамоатчилик талабига биноан № 121 йўналишли автобус 100 фоиз янгиланди. Янги 18та автобус яқин кунларда шаҳар кўчаларига чиқади, яна иккитаси резервда қолади», - деб маълум қилди шаҳар ҳокимлиги.

Автобуслар давлат рўйхатига олиниб, «Онай» электрон тўлов тизими ўрнатилгач ишга киришади. Ушбу автобуслар шаҳарда одам ташиш учун махсус ишлаб чиқарилган. Автобус суюқ табиий газ (CNG) билан ҳаракатланади, кондиционер ва видеоназорат тизимлари билан таъминланган.

Автобуслар 104 одамни сиғдира олади, 22та ўриндиқ бор, бундан ташқари ҳаракати чекланган йўловчилар учун 3та ўрин ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еуро-5 талабларига мос Golden Dragon русумли 60та экологик автобус Алмати кўчаларига чиққанини хабар қилгандик.

Муаллиф: Алма Муқанова


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив